Марказий банк Раисининг виртуал қабулхонаси очилди

ноя 24 / 2016

alt

Марказий банк расмий веб сайтида "Марказий банк Раисининг виртуал қабулхона"си орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари узлуксиз қабул қилинади.

Шунингдек, ариза, таклиф ва шикоятлар бўйича Марказий банкда ташкил этилган ишонч телефони (0 800) 200-00-44 (Республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқлар бепул) орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Марказий банкнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилинади.

Бундан ташқари Марказий банки Раиси, Раис ўринбосарлари, департаментлар ва мустақил бошқармалар бошлиқлари ҳар куни соат 8:00 - 11:00 гача жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилишади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚ Facebook‚‚‚ ҳамда‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Равшан
    19 мая 2018, 13:35

    Ассалому алайкум мен мамадалиев равшан мухаммаджанович Тадбиркорман мукаммал таьмир курилиш дизайн МЧЖ Рахбариман Наманган шахар 1-темир кучаси т-2 1 а уйда яшайман хозирда трансбанк мижозиман 10 апрель кунидан бошлаб кридит олишга харакат бошлаган эдим лекин кридит булим бошлиги жураев Абдурасул тирнок орасидан кир охтариб мужозга нисбатан яхши муомилада булмайди кридит олиш учун банк сураган хужжатни такдим килдим гаравгача сизлардан илтимос бу тамагирни ишдан бушатиб эл юрт ватан учун холис хизмат киладиган ёш кадирлардан ишга куйишингизни сурайман.хурмат билан Мамадалиев.Р.М

  • Мехмон
    19 мая 2018, 00:41

    Imtiyozli yosh oila ipteka krediti olmoqchiman. Kvartira qidiryapman lekin kredit orqali sotish istagini bildirganlarni topish birmuncha qiyin bolmoqda. Opam uyini sotmoqchi uni uyini sotib olishimga qonunchilikda taqiqlanganmi yoki opamni uyini sotib olsam boladimi. Opam turmushga chiqqan. Oilasi alohida bir nafar farzandi ham bor.

  • Мехмон
    04 апрел 2018, 09:25

    Ассалому алайкум. Мен илмий тадқиқотчиман. Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бораяпман. Тадқиқотларим хўжалик юритувчи субъектлар мисолида. Лекин, асосий воситалар, ТМЗларни ҳисоботларда акс эттириш, шубҳали дебиторлик қарзларни баҳолаш ҳамда пул оқими ҳақидаги ҳисоботни такомиллаштириш масалаларида банк тизимида фойдаланса бўлади. Шу боис тадқиқот натижаларини банк тизимига ҳам берсам бўлади. Қайси манзилга (эл. почта) юборсам бўлади. Қандай амалий ёрдам кўрсатишларингиз мумкин. Ҳурмат билан С.Ташназаров

  • Мехмон
    27 март 2018, 12:22

    Assalomu aleykum. Men Jahonova Maxsuda Navoiy viloyati Zarafshon shahrida yashayman. yosh oilalar uy olishi uchun imtiyozli kredit ajratilganku. shundan olmoqchi edim. ijarada yashayman. banklar ajratishmadi. Iltimos yordam bering.

  • Фаррух
    24 март 2018, 16:47

    Сурхондаре вилояти Агробанк Кизирик филиалида пахта имтиели кредит хисобидан Лизинг туловлари ни туланмасдан келмокда. Амалий Ердам беришингизни сурайман. Узагролизинг АЖ Сурхондаре вилояти филиалида Ф. Намозов

  • Мехмон
    23 март 2018, 09:41

    Assalomualaykum.Men Mahmudov Dilmurod Namangan viloyati Pop tumani Ğurumsaroy sh da yashayman.Xozirgi kunlarda davlatimiz tomonidan ishlamaydigan fuqarolarni bandligini ta'minlash maqsadida 7%li kredit taklif qilinmoqda bu juda quvonchli holat.Men chorvachilik yònalishida ish boshlamoqchi bòlib xududimizga biriktirilgan mikrokredit bankga murojaat qildim.xodimlar menga qoida bòyicha 30%naqt pul qolgan qismini esa biror bir chorva xòjaligi topsam òsha joyga pul òtkazib berishlarini va men u joydan qora mol olib ish boshlashim mumkinligini tushuntirishdi.Savolim shuki òsha mablaģni òzimga plastik kartochkaga tushirib berish imkoni yòqmi?Yuqoridagi xolatni menga tòģri kelmaydiga tomoni shuki.Misol uchun pul òtkazilgan xòjalikdan mollarni olib keldim.30.% bank bergan naqd pulga mollarga em,ozuqa sotib olaman.Bank qarz badalini tòlash uchun pul muammosi tuģiladi.Chunki,biror tashkilotda ishlamayman.Taklifim shuki.Agar men sòragan kredit 30%dan qolgan qismi plastik karta orqali menga tushirilganda faoliyatimdagi pul taqsimotini joyiga qòyib kredit qarzimni vaqtida tòlab òz biznesimni boshlagan bòlar edim.Xozirgi kunlarda aynan 7%kreditlar faoliyati qattiq nazorat qilinayotganidan xabarim bor.Sizdan menga yordam berishingizni itimos qilaman.

  • Алимов Б.Б.
    09 март 2018, 18:29

    Ассалому алайкум хурматли Раис. Мен Тошкент шахар, Учтепа туманида яшайман. Давлатимиз томонидан таклиф килинаетган кредитдан фойдаланмокчиман. Истемол кредит (муддати 36 ой) олиш ниятида бир нечта банкларга мурожаат килдим. Кредит микдори 20.000.000 сум. Гаров сифатида 2009 йилда ишлаб чикарилган НЕКСИЯ автоуловимни куймокчиман. Узим Давлат ишида ишлиман. Ойма ой кредит карзимни тулаб юришга ойлигим етади. Хеч кайси банкда ишим битмаяпти. Сиздан илтимос шу муаммони ечишда ёрдам беришингизни сурайман.

  • Гиесиддин
    08 март 2018, 22:44

    Ассалому алайкум,менга банкдан кредит олишга амалий ердам беришингизни сурайман. Бир йил мобайнида беданачилик,товуклар ва куен етиштириш б/н оила аъзоларим ердамида шугулланиб курдим. Ва шу ишимни янада каттартирмокчиман. Факат кредит масаласида кайси банка мурожат килишга хайронман. Утган йили беданачиликга кредит епилди дейишганидан сунг кредит олишга уриниб хам курмадим. Бу йил хам йук нарсага ошикча сарф харажат килиб куйман деган максадда сиздан амалий кумак сурайман.

  • Мехмон
    07 март 2018, 18:04

    Ассалому алайкум!Бизни иштихон туманида жойлашган "холмумин Тулишев" хусусий корхонамиз Самарканд вилоят Хамкор банкдан Хизмат машинаси олиш учун 2017 йил 28 июл ойида 70822984 сум кредит олган эдик.Уша вактда ойига 2962000 сумдан тулаш графиги берилган эди.Ойма ой камаиш урнига купаеб борганлиги сабабли,биз мурожат килган эдик.Сизларга график нотугри берилган сизлар 2678565 сумдан тулашларинг керак деб огзаки жавоб олдик.Кейин суриштириб билсак бизга 75000000 сум олинган деб кампютирга киритилган экан.Бизга ортикча тулаган кредит тулолвримизни ундиришга хамда бундан кейин аник график олишга ердам беришингизни илтимос киламиз.

  • Javlonbek
    05 март 2018, 10:00

    aslom alaykum men Rashidov Javlonbek kiridit masalasi buyicha murojat qilyapman hamma banklarga murojat qildim natija bulmadi kiridit yoq diyishti shu masalamni kurip chiqib ijobiy habar berishingizni iltimos qilaman

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *