Марказий банк Раисининг виртуал қабулхонаси очилди

ноя 24 / 2016

alt

Марказий банк расмий веб сайтида "Марказий банк Раисининг виртуал қабулхона"си орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари узлуксиз қабул қилинади.

Шунингдек, ариза, таклиф ва шикоятлар бўйича Марказий банкда ташкил этилган ишонч телефони (0 800) 200-00-44 (Республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқлар бепул) орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Марказий банкнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилинади.

Бундан ташқари Марказий банки Раиси, Раис ўринбосарлари, департаментлар ва мустақил бошқармалар бошлиқлари ҳар куни соат 8:00 - 11:00 гача жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилишади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚ Facebook‚‚‚ ҳамда‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    29 ноябр 2016, 13:58

    хурматли Файзулла Муллажонов СПК чикаришдан олдин банкомат билан таъминлак керак эди Сизнинг СПК чикариб килган ислохотингиз Узбек халкини кийинчиликга олиб келди ( УЯТ)

  • Мехмон
    26 ноябр 2016, 12:05

    Мен Сафарова норжон 24 ноябрда Марказий банк раиси номларига мурожаат ёзган эдим.Мурожаатимдаги "Рустам Азимов " ёзуви урнига Файзулла Муллажонов деб тузатиб укилишини илтимос киламан.Аввал Марказий банк раиси номларини билмасдим,бугун газетада Муллажонов эканлигини укиб мурожаатимга тузатиш киритишларини илтимос килаяпман ва хатолик учун минг бор узр сурайман.

  • Сафарова Норжон
    24 ноябр 2016, 20:54

    Мен ойлик маошимни тулик пластик карточка оркали оламан.Аммо менинг моддий ва йулкира харажатларим учун хар ойда 100.000 сум накд пул жудаям зарур булиб колади..ОЛОТ-Агробанк филиали рахбари кабулида соатлаб навбат кутиш,асаблар бузилиш керак булганда ишонч телефонларига илтимос килиш даражасигача бориб хам аранг 50 минг сумни олиш холатларига хар ойда маош олиш вактида дуч келаяпман.Жудаям чарчаб кетдим."Кора"бозордан 18%га алмаштиришга оилавий моддий шароитим кутармайди,чунки ёлгиз онаман.Хурматли Рустам Азимов сиздан илтимос Агробанк мен билан ойлик маошларимни тулаш шартномага 20% накд пулда тулаш шартини хам киргизсинлар.Нахотки шартнома тузилганда тарафлар талабларини инобатга олишмаса. Судга мурожаат килиб овора булишим керакми.Нахотки рахбар сифатида менинг илтимосим буйича назоратни уз кулингизга ололмасангиз.8 йилдан бери мижоз була туриб рахбар кабулида кишнинг совукли,ёзнинг жазирама кунларида иш хакимни тиланчига ухшаб соатлаб кутишдан жуда жуда чарчадим.Бизнинг туманда терминалга ишлайдиган 1 дона хам такси топилмайди.

  • камина
    24 ноябр 2016, 13:57

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳ (пенсионер)ларнинг пенсиялари мажбурий равишда пластик карточкаларига ўтказилиб, нақд пул зарур бўлганда сўраб борган пенсионерлар айни шу совуқ кунларда бир неча кун нақд пул келишини кутиб соғликларидан айрилмоқдалар. Бунинг бир чораси бор-ми? Ахир давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш юзасидан қанча ғамхўрлик қилинмоқда-ку. Ё албатта, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиш керак-ми. Қашқадарё вилоятининг Косон микрокредитбанки бу борада пенсионерларни сарсон қилаётганлиги сабабли, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Илтимос, чорасини кўринглар. Акс ҳолда мурожаат қилишга мажбурмиз.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *