Марғилонда ўтаётган "Атлас байрами" фестивалида 2 тонналик ош тайёрланди

сен 16 / 2017

alt

Марғилонда ўтказилаётган "Атлас байрами" миллий матолар фестивалида 2 тонналик ош тайёрланмоқда. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиларидан бири "Халқ билан мулоқот" гуруҳида хабар қолдирди.

"Марғилонда «Атлас байрами» миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда. Сайёҳлар ҳам ташриф буюришган. Сайёҳларни жалб этган яна бир воқеилик 23 ёшли ошпаз ўз тенгдошлари ўртасида шахсий рекордини ўрнатиш мақсадида 2 тонналик ош пиширишга тайёрланмоқда ва ушбу ош дамланди. Ҳурматли гуруҳдошлар, палов усталарини қўллаб-қувватлайлик", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Тошкентда “O‘zbegim” фестивали доирасида дунёдаги энг катта  7 тоннаю 360 кг миқдорда палов тайёрланди ва у "Гиннесснинг рекордлари китоби"га киритилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 сентябр 2017, 14:36

    Бундан ташкари Маргилон юртида буюк хонлар хозирда хам яшамокда булар Максудхон ва Мансурхонлардир. Сизларга омад ер булсин устозларингиз Солихон

  • Мехмон
    16 сентябр 2017, 19:16

    Жуда зўр янгилик, Марғилон шаҳрида жуда кўп буюк алломалар яшаб ўтган ва яшашмоқдалар, яъни Рахматиллохон ҳамда Хадиятиллохонлар. ОФАРИН СИЗЛАРГА МАРД ҚЎЛИ ГУЛ ЎҒЛОНЛАР

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *