Мактабгача таълим муассасаларида ошпазларнинг ойлиги 100 фоиз оширилади

ноя 28 / 2018

alt

“Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаларни белгилаш кўзда тутилган:

- давлат мактабгача таълим муассасалари бош ошпази, ошпази ва ошхона ишчилари, озиқ-овқат омборлари мудирлари лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча тўлов жорий этиш;

- овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида ишлатиладиган коммунал хизматлар (электр энергияси, сув, газ) харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;

- мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этилганда мактабгача таълим муассасалари ошхоналари ва улардаги барча жиҳозлар “ноль” қийматда ижарага берилиши белгилаш;

- овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларида бош ошпаз, ошпаз ва ошхона ишчиларининг қисқартирилиши натижасида тежаладиган бюджет маблағлари бевосита мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтириш.

Қарор лойиҳасига мактабгача таълим муассасаси томонидан тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида низом, мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисидаги низом илова қилинган.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш юзасидан Йўл харитаси ва республикада “Болалар овқатланиш комбинатлари” ташкил этиш параметр кўрсаткичлари тайёрланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг


 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *