Мактаб ўқитувчиларидан қандай ҳужжатларни юритиб бориш талаб этилади? Конспектларни электрон шаклда ёзиш мумкинми?

фев 03 / 2019

alt

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорига кўра:

– Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

– Синф журнали;

– Йиллик тақвим-мавзуий режa;

– кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари.

– Йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни электрон шаклда юритилишига ҳам йўл қўйилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *