Мадина Мухторова оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин

янв 05 / 2020

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторованинг кенжа ўғлига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Юнусобод тумани ҳокимлиги васийлик ва ҳомийлик органи вакили Мухлиса Қосимова маълум қилди. Масъул шахс бунинг учун қандай омиллар асос бўлиши ҳақида гапирди. Шунингдек, мутахассис нега болани онадан олиб қўйилмаганини ҳам очиқлади.

“Биз ҳолатни ўрганиб чиқдик. Акаси томонидан урилган боланинг видеоролигини кўрдим. Ўрганиб чиқдик. Ҳозирги кунда бола онаси билан бирга яшамоқда. “Бола нега реабилитация марказига жойлаштирилмади ёки олиб қўймадинглар?” дея савол беришмоқда. Биз қачон боланинг онасидан олиб қўйишимиз мумкин? 

•  агар хонадонда болага шароит яратилмаган бўлса;
•  болага ота-она томонидан тан жароҳати етказиладиган бўлса;
•  ота-она боланинг соғлиғига, ҳолатига, ривожланишига эътибор бермаётган бўлса;
•  она ахлоқсиз ҳаёт тарзини кечирадиган бўлса;
•  яшаш шароити мавжуд бўлмаган ҳолатларда биз болани олиб қўйишимиз мумкин” .

Мутасадди ташкилот вакили ота-онанинг қонундаги мажбуриятларига тўхталиб ўтди. Унинг айтишига кўра, Мадина Мухторавани оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асослар тергов жараёнида аниқ бўлади.

“Оила кодексининг 73, 75-моддаларига биноан ҳақиқатан ҳам ота-она боланинг соғлиғига, таълим-тарбиясига аҳамият бериши керак. Агарда актриса Мадина Мухторова вояга етмаган фарзандини ёлғиз, катта фарзанди билан ташлаб қўйган бўлса, тергов жараёнларида маълум бўлади. Агар боланинг тарбияси билан шуғулланмаган бўлса, Оила кодексининг 75-моддасига биноан қонун олдида жавоб беради. 

Ҳамма хатти-ҳаракатлар исботланганидан сўнг, туман прокуратураси билан ҳамкорликда фуқаролик ишлари бўйича судга Мадина Мухторовани оналик ҳуқуқидан махрум қилишга даъво аризаси киритамиз. Кейинчалик болани муқобил жойлаштириш вариантини кўрамиз”, дейди Мухлиса Қосимова.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *