Лондондаги World Travel Market — 2018 халқаро кўргазмасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳам иштирок этмоқда

ноя 07 / 2018

– Кўргазма-ярмаркада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистон ягона стендида ўз хизматлари ҳақида маълумот тақдим этмоқда

alt

5 ноябрь куни Лондонда анъанавий World Travel Market – 2018 халқаро сайёҳлик кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади. Кўргазма-ярмаркада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистон ягона стендида ўз хизматлари ҳақида маълумот тақдим этмоқда. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар қилди.

Уч кун давомида кўргазма меҳмонлари миллий авиаташувчининг йўловчи ва юк ташувлари соҳасидаги имкониятлари ҳақида, шунингдек, республиканинг сайёҳлик йўналишлари, туризмнинг ҳар хил турлари, таклиф этилаётган турлар ва туристлар учун яратилган инфратузилма ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин.

WTM — 2018 доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» мутахассислари чет эллик шериклар билан Ўзбекистонга туристларни жалб этиш ва авиакомпания рейсларида йўловчи оқимини ошириш масалалари бўйича қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *