Лола Каримова-Тилляева Instagram'ини ёпиб қўйди

сен 24 / 2018

 

– Лола Каримова-Тилляеванинг Instagram'даги обуначилари сони 502 мингдан ортиқ 
 
– Сўнгги бир неча кунда саҳифасида сохта аккаунтлар сони кескин кўпайган

alt

Лола Каримова-Тилляева Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасини ёпиб қўйди. 

"Охирги хафтада Instagram саҳифамда ботлар, яъни сохта аккаунт орқали обуна бўлувчилар сони кескин ошиб кетгани туфайли саҳифам созламасини ўзгартириб, уни “приват” тизимига ўтказишга мажбур бўлдик. 

Сўнгги бир неча кун давомида саҳифамга ботлар томонидан янги очилган ўн мингдан ошиқроқ фейк, яъни сохта аккаунтларнинг обуна бўлгани кузатилди. Биздаги рақамларга кўра, ҳар бир неча дақиқа ичида янги-янги бот-аккаунтлар очилмоқда", – деб ёзади Лола тармоқдаги саҳифасида.

Айни вақтда Лола Каримова-Тилляеванинг Instagram саҳифаси 502 мингдан ортиқ обуначига эга. Одатда унинг барча постлари уч тилда эълон қилиб борилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *