Ленинградда ўзбекистонлик мигрантлар ўқувчи қизларни калтаклаб, смартфонларини тортиб олди

июн 24 / 2019

alt

Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистон ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари мактаб ўқувчиларини калтаклаб, телефонини тортиб олган. 
 
Sputnik хабар беришича, ҳодиса 16 июнга ўтар кечаси рўй берган. Шеглово-1 посёлкасида уч нафар мигрант 14 ёшли қизларни пойлаб турган. Улар яқинлашгач, қалампирли баллончадан газ пуркаб, калтаклаб, сўнг iPhone смартфонларини тортиб олган.
 
Полиция тезкор қидирув тадбирлари давомида икки нафар 21 яшар Ўзбекистон фуқароси ва 22 ёшли тожикистонлик йигитни қўлга олди. Улар расман ҳеч қаерда ишламаган.
 
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *