Курсантлар ўқишининг сўнгги босқичини амалиётда ўтказиши мумкин

мар 05 / 2019

alt

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ўқитиш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 
 
Ҳужжатга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти, Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ва Тошкент давлат юридик университетининг юқори натижалар қайд этган курсант (талаба)лари ўқишининг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказади.
 
Ички ишлар органлари терговчиларининг малакасини ошириш тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
 
– дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш;
 
– терговчиларнинг билим ва малакасини оширишда инновацион техника ва воситалардан фойдаланиш ҳамда янги иш услубларини ўргатиш;
 
– терговчиларнинг ўта мураккаб, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш бўйича малакасини ошириш.
 
Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳокимлар ва маҳалла раислари учун малака ошириш курсларининг таълим дастурларига ҳуқуқшуносликка оид ўқув соатлари ажратилишини таъминлаши лозим. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *