Кучли шамол вақтида реклама банерлари остида юрманг ва автомобилни дарахт тагида қолдирманг — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

июл 02 / 2019

alt

Бугун, 2 июль куни Тошкентда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Куннинг иккинчи ярмида шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни, кучайганида эса сониясига 17-22 метргача етиши мумкин. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги автомобиль эгаларига мурожаат билан чиқди.
 
«Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг», — дейилади хабарда.
 
Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража иссиқ, кечаси +21...+23 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *