Кредит олишга ёрдамлашиш эвазига 30 минг АҚШ доллари олмоқчи бўлди

ноя 04 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан «L.M.S» МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда ундан кридит олиб бериш эвазига пора талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, «F.R» МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ «Ипотекабанк»нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига ундан 30 минг АҚШ долларини сўраган ва пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *