Краснодарда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди

авг 19 / 2019

alt

5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Икки киши вафот этган, улардан бирининг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланган ҳамюртларимиз касалхонага жойлаштирилди, деб хабар беради Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси.
 
Бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олиниб, консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган.
 
Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *