Қашқадарёда «Ласетти» ҳайдовчиси кекса аёлни уриб, воқеа жойидан қочиб кетди, аёл ҳодиса жойида вафот этди

мая 27 / 2020
alt
25 май куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 67 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
 
Қайд қилинишича, ЙТҲ тунги соат 00:20 да Насаф кўчасида содир бўлган. 23 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Ж. Ю. машинани орқага бошқара туриб, йўлни кесиб ўтаётган К.Б ни уриб юборган ва жабрланувчига ёрдам кўрсатиш ўрнига ҳодиса жойидан яширинган.
 
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида К.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-кисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзгатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *