Корея ва Японияда Бухоро ҳақидаги биринчи "Guidebook" чоп этилди

дек 17 / 2019

alt

Кореянинг “Cartographiya” ҳамда Япониянинг “Globe Trotter Guidebook” нашриётлари вакилларининг Ўзбекистонга, жумладан, Бухоро вилоятига оширган ташрифи натижасида жорий йилнинг ноябр ойи сўнггида Корея ва Японияда “Bukhara Travel Guide Book” китобининг япон тилидаги илк нашри минг нусхада чоп этилди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Таъкидлаш жоизки, “ World friends Korea ” ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро давлат университетининг ўзаро ҳамкорлигидаги бу каби кўламли тадбирлар эса нафақат Бухоро вилояти, шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб ҳам туризмни  ривожлантиришга ва сайёҳлар оқимининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.

alt

Маълумот ўрнида: мазкур китобда вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳиятини мукаммал акс эттириш мақсадида барча тарихий маданий мерос объектлари ва муқаддас Етти пирлар зиёратгоҳлари баробарида, вилоятнинг гостраномик ва эко туризм салоҳияти ҳамда миллий қадриятлари ва байрамлари ҳам кенг намойиш этилган тўпламда 4 та қисмдан иборат махсус хариталар келтирилгандир. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *