Колонияда ҳам фирибгарлик, бир маҳбус бошқасини 2 минг долларга чув туширди

ноя 21 / 2019

alt

Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни чув тушурди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Б.Р. бошқа маҳбусни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *