Когон мактабида ўзбек тилидан дарс...аввалги ҳожатхонада ўтказилди

дек 15 / 2019

alt

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жойлашган мактабида ўқувчилар аввалги ҳожатхонада дарс ўтгани вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланди, деб ёзади Аниқ.уз.

Халқ таълими бошқармаси хабарига кўра, бундан бир ойча аввал ҳожатхоналардан бири ўқувчилар билан алоҳида, синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган. 13 декабрь куни бу хонада 9-синф ўқувчиларидан ўзбек тили ўқитувчиси раҳбарлигида ўзбек тилидан назорат иши олинган. Тарқалган бошқа суратлардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналаридан йиллар давомида фойдаланилмаган ва ёпиб қўйилган.

Мактаб 1986 йилда қурилган бўлиб, 2013 йилда капитал таъмирдан чиқарилган. 3 қаватли бинода ҳар бир қаватида ҳожатхона лойиҳалаштирилган бўлса-да, барча қаватларда ҳожатхона йўқ. Мактаб ҳожатхонаси 1-қаватда жойлашган ва ҳамиша шу ҳожатхонадан фойдаланиб келинади.