"Kitob Sayyoh" хусусий корхонаси томонидан сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 6 та ўтов қурилди

дек 17 / 2015

alt

Меҳмонларга табиат қўйнидаги миллий урф-одатларимиз акс эттирилган ўтовларда хизмат кўрсатилади. Шу мақсадда ҳар бири тўрт ўринга мўлжалланган 6 та ўтов қурилди, деб хабар беради xs.uz.

Бу ерда сайёҳлар қисқа муддат яшаб, йўналиш жуғрофиясидан ўрин олган Шаҳрисабз шаҳрининг маданий-тарихий объектлари билан танишиш, Китоб кенглик станциясида телескоп орқали юлдузларни томоша қилиш, шунингдек, Суқар, Қайнар, Аёқчи каби тоғли ҳудудларга экскурсия уюштириш имкониятига эга бўладилар. 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, туризмнинг ушбу турида анъанавий ҳордиқ чиқариш ёки маиший қулайликлар у қадар муҳим ҳисобланмайди.
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси вилоят вакиллиги маълумотларига қараганда, жорий йилнинг учинчи чорагида ҳудудда 47 минг 978 нафар сайёҳга  хизмат кўрсатилган. Шундан 3 минг 400 нафари хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

  • USER
    18 декабр 2015, 23:02

    G'alati kenglik stansiyani ishlash faoliyati to'htaligan bo'lsa qanaqa qilib yulduz tomosha qilishadi?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *