Ким Чен Ин ва Путин бир-бирига совға улашди (видео)

апр 25 / 2019

alt

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга анъанавий корейс қиличини совға қилди.

Владимир Путин эса ўз навбатида Ким Чен Инга шамшир ва йўл чой сервизини тақдим этди.

Ким Чен Ин “Замонавий қурол бўлмаганда, бундай қиличдан фойдаланишган – бу сизни қўллаб-қувватлайдиган, менинг ва халқимизнинг жонини ифодалайдиган кучдир”, дея совғани тақдим этди.

Қурол-яроғ совға қилиш бу ёмон белги ҳисобланади, шунинг учун раҳбарлар рамзий маънода ўзаро тангалар билан алмашишди.

Владивостокда бугун Путин ва Ким Чен Ин биринчи тўлиқ форматдаги учрашувни ўтказишди. Юзма-юз тартибда музокаралар икки соат давом этди, сўнгра яна бир ярим соат давомида кенгайтирилган шаклда Россия ва КХДР ўртасидаги муносабатлар тарихи ва уларнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Корея ярим оролидаги вазият муҳокама қилинди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *