Кўкрак бези саратонига чалинганлар овқатланиш рационидан айрим маҳсулотларни чиқариб ташлашлари керак

апр 23 / 2019

alt

Кўкрак бези саратони касалликлари ривожи аксарият ҳолларда эстроген гормонига боғлиқ бўлади. Шу боис кўкрак безининг эстроген-рецептор-мусбат ўсимталари (ER +) кўп ҳолатларда тамоксифен препарати билан даволанади. Тамоксифен ўсимтадаги гормон фаолиятини чеклаш хусусиятига эга. Аммо, бора-бора мазкур препарат ўсимтага нисбатан ўз таъсирчанлигини йўқотади. Бу эса саратон ҳужайраларининг тез ривожланиши, охир-оқибат организм бўйлаб тарқалишига олиб келиши мумкин.

Эндиликда ушбу муаммога чора топилди. Beth Israel Deaconess онкология маркази (АҚШ) мутахассисларининг маълум қилишича, ER ўсимталари лейцин аминакислоталари билан озиқланиб, ушбу модда асосан гўшт ва балиқ маҳсулотларида бўлади. Организмда лейцин даражаси камайса, ER+ ўсимталари ҳужайралари бўлинишдан тўхтайди. Демак, кўкрак саратонига учраган беморлар парҳез қилиш ёки ўз рационларидан гўшт ва балиқ маҳсулотларини умуман чиқариб ташлаш орқали касаллик ривожини тўхтатиб туришлари мумкин.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *