Кўчмас мулкларни далват рўйхатидан ўтказишда яна бир қулайлик яратилди

ноя 13 / 2019

alt

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда кўчмас мулк объектларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйхатидан ўтказишда юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига нисбатан қайси ваколатли орган томонидан, қандай асосларга кўра тақиқ ёки хатлов қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилди, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Шу кунга қадар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида агар уларнинг кўчмас мулкига нисбатан тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса, улар қайси ваколатли органлар (нотариус, мажбурий ижро бюроси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва б.) томонидан тақиқ ёки хатлов қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилмаган эди. Натижада уларнинг турли идора ва ташкилотларга бирма-бир ёзма ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлишарди.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилишга асос бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *