Кейинги йилда метродаги электрон таблолар ва ахборот жадвалларида инглиз тилида ҳам маълумотлар бўлади

дек 13 / 2019

alt

Кеча Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар томонидан долзарб масала кўтарилди. Биламизки айни пайтда метродаги барча кўрсатгичлар ва эълонлар асосан давлат тилида. Журналистлар тадбир ташкилотчиларига Ўзбекистон Республикасининг давлат тилини билмайдиган фуқаролар ва сайёҳлар учун қулайликлар яратилиши, ахборот жадвалларининг бошқа тилларда ҳам бўлиши кераклиги ҳақидаги саволлар билан мурожат қилди.

Тошкент метрополитени ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олег Биченовнинг сўзларига кўра, айни пайтда Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан сайёҳлар учун инглиз тилида кўрсатгич ва электрон таблоларни ўрнатиш, шунингдек, йўловчилар учун бошқа қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг 29 та бекати бўлиб, бир кунда тахминан 182 минг киши метронинг хизматидан фойдаланади. Жорий йилда ер ости транспортидан 60 миллиондан ортиқ йўловчи ўз манзилига боришда фойдаланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *