Келаси ҳафтадан Тошкентда электробус қатнай бошлайди

сен 09 / 2019

alt

“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Тошкентга бир дона электробус олиб келингани ҳақида аввал хабар қилгандик.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар қилишича, ушбу транспорт воситаси бугун пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Унинг биринчи йўловчилари жамият раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади.

Электробуснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида белорус ҳамда жамият мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.

Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.

Электробус келаси ҳафта йўловчиларга хизмат қила бошлайди.

alt

alt