Каттақўрғон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

ноя 08 / 2016

alt

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев қатнашди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Рахмонов Шухрат Жайнар ўғли ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг сайтида хабар берилди.

Фото: kattaqurgon.samarkand.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *