Каттақўрғон ҳокимининг масъул котиби пора олаётганда қўлга тушди

июл 13 / 2018

 alt

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида масъул котиб лавозимида ишлаб келган Зокиржон Ваҳобов мазкур шаҳарда яшовчи Гулчеҳра Қурбоновага Каттақўрғон шаҳар Дўстлик кўчасида жойлашган 23 уйнинг 7, 10, 12-сонли хонадонларига эгалик ҳуқуқини берувчи рухсатномани мансабдор танишлари ёрдамида ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бу иши эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Ваҳобов  ушбу пулларни хизмат хонасида олаётганида Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *