"Катта Фарғона" каналида эр-хотин чўкиб кетди

янв 13 / 2019

alt

12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали бўйида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу каналга тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада Ю.Х. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи М.Э.лар автомашина ичида қолиб, чўкиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *