"KARSHI-BITUM" заводини қуриш ишлари бошланди

мар 25 / 2019

alt

Битум ва қўшимча дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги "KARSHI-BITUM" заводини  қуриш ишлари бошлаб юборилди. Завод ишга тушгач, 300 нафардан ортиқ киши иш билан таъминланиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини кўпайтириш мақсадида Россия, Жанубий Корея, Хитой, Белоруссия каби кўплаб давлатлар билан турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича самарали келишув ва меморандумлар имзоланди. 

"KARSHI-BITUM" қўшма корхонаси ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, хорижлик инвесторлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.       

"KARSHI-BITUM" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма  корхонаси Ўзбекистон Республикаси "MINORA QURISH  EKSPEDITSIYASI"  акциядорлик жамияти ва Россиянинг "КАЙЛАС" маъсулияти чекланган жамияти иштирокида ҳамкорлик алоқалари асосида таъсис этилди.

alt

Ўзбекистоннинг "MINORA QURIS EKSPEDITSIYASI" акциядорлик  жамияти нефт ва газ соҳасидаги бурғулаш миноралари қуриш, кўчириб ўтиш ва бурғулаш ускуналарини ташиш ишларини амалга оширади.

"KARSHI-BITUM" масъулияти чекланган жамияти  томонидан ишлаб чиқариладиган битум ва қўшимча дизель ёқилғиси  мамлакатимиз эҳтиёжидаги энг зарур маҳсулотлар ҳисобланади.

KARSHI-BITUM" масъулияти  чекланган жамияти  нефтни қайта ишлаш заводининг қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугалланиши  2019 йилнинг декабрь ойида кутилмоқда ва қурилиш лойиҳасининг умумий қиймати 16 000 000  АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан хорижий инвестициялар  14 000 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Заводнинг асосий  иш фаолияти оғир  нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида ундан, битум ва қўшимча дизел ёқилғиси ажратиб олишдан иборат.

alt

Режадаги  лойиҳага кўра, KARSHI-BITUM" масъулияти  чекланган жамияти   нефт қайта ишлаш заводи йилига  150 минг тонна  нефтни қайта  ишлаш қувватига эга бўлади.  Ушбу лойиҳада 300 кишилик  иш ўринлари  яратилиши режалаштирилмоқда. Бу эса республикамиз миқёсида  қўшимча  иш ўринлари яратилишига ва йўл қурилиши соҳасида хом-ашё таъминотига ҳисса қўшади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *