Карантин бўлишига қарамай апрел ойида 336та ЙТҲ қайд қилинди, 76 киши ҳалок бўлди

мая 20 / 2020
alt
2020 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда 336та ҳолатда йўл-транспорт ҳодисалари содир этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳисоботида маълум қилинган.
 
Ҳисоботда қайд қилиншича, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 64тасида ўлим билан боғлиқ ҳолатлар қайд қилинган, 76 киши вафот этган.
 
Бундан ташқари, мазкур ҳодисалар оқибатида умимий 334 киши тан жароҳати олган. Бунда, 38 нафари ЙТҲ жойида ва 38 нафари эса 24 соатдан сўнг шифохоналарда вафот этганлар.
 
336 та йўл-транспорт ҳодисалари 38 та ҳолатда болалар, 168 тасида пиёдалар иштирокида содир этилган. 8 та ҳолатда эса ҳайдовчи маст ҳолатида транспорт воситасини бошқаргани аниқланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *