Канадада бортида асли ўзбекистонликлар бўлган самолёт ҳалокатга учраган

ноя 29 / 2019

alt

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши, 5 нафар ўзбекистонлик (эр-хотин ва уларнинг 3 нафар фарзанди) вафот этган.

Асли ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган.

Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.

Самолёт Кингстон шаҳрининг шимоли-ғарбига, қуюқ ўрмонга қулаган. Фожеа натижасида самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Қоидага кўра, бундай кичкина самолётларда «қора қути» бўлиши мажбурий бўлмаган. Канада метеорология хизмати тарқатган хабарга кўра, самолёт қулаган пайтда худудда кучли шамол эсган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *