«Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг янги таҳрири Қонунчилик палатасига киритилди

мая 15 / 2020
alt
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири киритилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати, Спикер ўринбосари Алишер Қодиров ўзининг телеграмдаги каналида  маълум қилди.
 
Унга кўра, масъул қўмита томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланмоқда.  “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастуридаги асосий масалалардан бири сифатида ушбу қонун лойиҳасини жиддий муҳокама қилишга тайёрланмоқда. 
 
Шу билан бирга, бугунги кунда қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётган “Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 33-моддасида партия фракциясининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасида барча норматив ҳуқуқий хужжатларни ўзбек тилида қабул қилиниши белгиланмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *