"Japan Airlines" 50 мингта бепул парвозларни таклиф қилмоқда

дек 28 / 2019

alt

Япониянинг етакчи авиакомпанияларидан бири “Japan Airlines” Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мобайнида мамлакатга ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар учун 50 000 бепул маҳаллий авиарейслар таклиф қилмоқда. Қайд этилишича, ушбу рейслар фақатгина Япония бўйлаб амал қилади, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур режанининг расмий фаолияти келаси ойнинг ўрталаридан бошланиши кутилмоқда. Компания мутасаддилари “Win A Trip” ташаббуси орқали мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги инфратузилмаларни ҳам хорижликлар учун яқиндан таништириш ниятида. “Japan Airlines”нинг таъкидлашича, йўловчилар ўзлари танлаган йўналиш бўйича Токиодаги “Ханэда” аэропортидан бепул парвоз қилишлари мумкин.

Мазкур ташаббус июль-сентябрь ойларида амал қилади. Мутахассисларнинг фикрича, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини томоша қилиш учун бутун дунёдан 600 мингга яқин сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.


 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *