Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

фев 27 / 2019

alt

Қашқадарёган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро 2014 йилнинг 16 январь куни новатор русумли завод рақами 3684762 бўлган газ ҳисоблагични хонадонига ўрнатган.

Газ ҳақини  ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича амалга ошириб келган. Ҳисоблагичнинг бугунги кундаги кўрсатгичи 10954м3ни ташкил этган бўлсада, тумангаз идораси томонидан 217030 сўм қарздорлик ёзилган. Бу ҳақда UZ24'га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Мурожаат ўрганилганда, фуқаро А.Ғуломов томонидан ўтган даврда табиий газ учун жами 3 352 042 сўм тўлов амалга оширилганлиги, лекин собиқ худуд назоратчиси ўз хизмат лавозимини тўғри бажармасдан, фуқарони огохлантирмасдан, ҳисоблагич ишлаган кўрсатгич бўйича тўғри ҳисоб-китоб олиб бормаганлиги аниқланди.

Ўрганишлар жараёнида, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар қайта ҳисобланди ва фуқаро А.Ғуломов қарздор эмаслиги, аксинча ҳисоблагич кўрсатгичига нисбатан 312 640 сўм ортиқча тўловни амалга оширганлигига аниқлик киритилди. Фуқаро А.Ғуломов томонидан амалга оширилган ортиқча тўлов суммалари дастурга киритилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *