Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади

окт 29 / 2019

alt

Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Амалга оширилган ишлар натижасида Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди.

Маълумот учун: «Atlasglobal» (2015 йилгача «Atlasjet Havacılık A.Ş» дея юритилган) — Туркиянинг Европа ва Осиё, шунингдек, мамлакат ичида мунтазам ва чартер йўловчи авиаташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси. «ETS Group»га тегишли ушбу авиакомпания Истанбулдаги янги аэропортда жойлашган бўлиб, Даламанда қўшимча хабга эга. Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилган. «Atlasglobal» Ўзбекистоннинг «Grand Atlas Discovery» компанияси кўмагида 31 октябрь – 4 ноябрда Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишидаги биринчи чартер рейсини амалга оширади. «IATA summer 2020» ёз мавсумидан бошлаб эса «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *