«Исломхўжа», «Элпарвар» ва бир қанча ўзбек фильмлари жаҳон кино бозорида сотилди

апр 02 / 2019

alt

Ўзбекистон миллий кино маҳсулотлари илк бор халқаро кинопрокатда сотилиб, бир қанча шартномалар ҳам тузилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Республика кинопрокат маркази” раҳбари Маъруф Мухторовнинг айтишича, бу Ўзбек киноларининг илк бор жаҳоннинг етакчи кинопрокатларида сотилиши ва давлат бюджетига валюта келтириши бўлмоқда. 

alt

alt

alt

alt

Гонконгда бўлиб ўтган Осиё қитъасининг энг йирик кино ва телевизион маҳсулотлар“FILMART” бозорида “Ўзбеккино” маҳсулотларидан “Сабот”, “Сарвқомат дилбарим”, “Ойқиз эртаги”, “Иссиқ нон”, “Исломхўжа”, “Элпарвар”, “Назира” (хусусий) каби бадиий фильмлари сотилган ҳамда “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази”, “Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Қадимий Бухоро”, “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд”, “Ҳақиқат қиличи” номли ҳужжатли ва яна иккита қисқа метражли “Урушнинг сўнги қурбони”, “Мама” (Она) фильмлари ҳам киношунослар томонидан яхши баҳоланиб, улар бўйича ҳам шартномалар тузилган.

alt

Мўғулистоннинг “DIGITAL CONTENT Сo, LLC” дистрибьютерлик компанияси кинобозорга олиб борилган юқоридаги барча фильмларга харидор бўлган. Мазкур компания уларни ўз мамлакати ҳудудида намойиш этиш билан бирга, хориждаги ҳамкорлари орқали жаҳонга тарқатиш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолаган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *