Интернетда қандай смартфонларни таклиф этишмоқда?

сен 30 / 2016

Ўзбекистонда OLX сервисининг "Электроника" бўлимида интернет фойдаланувчилар 4,5 мингдан зиёд мобил телефонларни таклиф қилмоқда. Интернет фойдаланувчилари ва харидорлар ўртасида энг машҳур бренд - корейс Samsung'и бўлиб, унинг ортидан савдонинг яна бир пешқадами - Apple, шунингдек, Nokia, LG, HTC ва Sony каби брендлар ҳам диққат марказдан четда қолаётгани йўқ. Жаҳон дўконларининг пештахталарини жадал ишғол этаётган бозор янгилиги бўлмиш -€“ хитойнинг Huawei ва Meizu маркалари ҳозирча унчалар оммалашмаган.

OLXдаги энг машҳур смартфонлар (сотилиши ҳақидаги 2016 йил сентябрь ойидаги долзарб эълонлар сони бўйича):

  • Samsung
  • Apple
  • Nokia
  • LG
  • HTC
  • Sony
  • Lenovo
  • Huawei
  • Meizu

Galaxy линиясидаги Samsung смартфонларининг баҳоси онлайн фойдаланувчиларда 150-200 минг сўмдан бошланади. Мисол учун, Samsung Galaxy Young модели 170 минг сўмга таклиф қилинмоқда.

alt

Айнан шу сериядаги А3 модели тахминан 663 минг сўм (220 доллар) га сотилмоқда. Нисбатан қимматлари - аъло сифатли камера ва дизайнга эга энг янги Samsung Galaxy S7/S7 Edge флагманлари.

alt

Apple комрпаниясининг интернетнинг ўзбек бўғинида сотиш ва алмаштириш бўйича таклифлари етарли даражада бўлган смартфонлари энг қиммат сотилмоқда. Пойтахтда, мисол учун, "деярли идеал" смартфон, 6S Plus моделини 650 доллар (тахминан 2 млн. сўм)га таклиф қилмоқдалар. 

alt

"Олмали" гаджетларнинг эскирган моделларини арзонроққа сотишмоқда: 4S модели 500 минг сўм, яхши ҳолатдаги iPhone 5 ва iPhone 5S ни эса тахминан 750 минг сўм (250 доллар)га топиш мумкин.

alt

Йирик брендлардан ташқари фойдаланувчилар унчалар машҳур бўлмаган моделлар бўйича ҳам савдо қиладилар. Масалан, катта экранли смартфонларнинг сифати бўйича қадрланадиган машҳур LG ишлаб чиқарувчисининг моделлари бўйича ҳам яхши таклифлар бор. "Aъло ҳолатдаги" G2 моделини 100 доллар (тахминан 300 минг сўм)га ҳам беришга тайёрдирлар.

alt

Қувватли G4 ни 200 доллар (тахминан 600 минг сўм)га сотиб олишни таклиф қилишмоқда.

alt

Кўп сонли ихлосмандлари бўлган яна бир марка, HTC бўйича ҳам, OLXда яхши таклифлар қилинмоқда. Анча янги, ҳўл асфальт рангли М9 моделини 320 доллар(тахминан 960 минг сўм)га таклиф қилишмоқда.

alt

Бир қадар кичикроқ М8 сериядаги янги смартфон 250 доллар (тахминан 750 минг сўм)га сотилмоқда,  аввал ф/б iPhone 5 ва iPhone 5S ҳам шунча нарх туради.

alt

Энг замонавий ва русумдаги гаджетлар ортидан қувиш бюджетга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Қулай ва қувватли қурилмага ҳеч бир қийинчиликсиз ва ортиқча харажатларсиз эга бўлиш мумкин: интернетда аввал фойдаланилган яхши смартфонни сотиб олиш имкониятлари етарли.

Манба: OLX эълонлар сервиси

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *