Инстаграм, телеграм ва фейсбукда реклама орқали пул топаётганлар солиқ тўлаши шарт — Давлат солиқ қўмитаси

июн 12 / 2019

Картинки по запросу инстаграм телеграм на телефоне

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий савол жавоблари:
Интернетдаги махсус саҳифалар ва инстаграм, телеграм, фейсбук каби ижтимоий тармоқларда реклама эълонларини жойлаштириш орқали даромад олаётганлар солиқ тўлаши шарт
“Даромад олишга йўналтирилган ҳар қандай фаолият тури тадбиркорлик ҳисобланади, — деди қўмита матбуот хизмати вакили Музаффар-Юсуф Назаров. — Қандай йўл билан даромад топишингизнинг аҳамияти йўқ. Давлат рўйхатидан ўтишингиз шарт. Агар сиз даромад топиш фаолияти билан шуғулланаётган бўлсангиз, ё якка тартибдаги тадбиркор сифатида ё юридик шахс сифатида албатта давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз керак”.
Блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттириши “ноқонуний фаолият” 
“Тўғри, қонунда блогерлик деган тушунча йўқ. Блогерлик фаолият тури эмас, бунга қонунчиликда таъриф берилмаган, — деди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов. — Лекин сиз кимдандир пул олиб, хизмат кўрсатаяпсизку. Бу хизмат кўрсатиш эвазига ҳақ олиш ҳисобланади. Ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат сифатида қайд этилади. Қонунда блогерлик тушунчаси мавжуд бўлмаса-да, хизмат кўрсатиш деган тушунча бор”.
 
Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Суюновнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши керак.
Агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкин.
“Агар кимда-ким ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, биз ундан тадбиркорликни қандай восита орқали амалга ошираётган бўлса, ўша воситасини, жиҳозини олиб қўйишга тўлақонли ҳаққимиз бор, — деди бошқарма бошлиғи Айдос Қошанов. — Бу қонун доирасида кафолатланган. Олиб қўйилган жиҳоз 30 кунгача ушлаб турилиши мумкин. Агар ўша шахс ёки блогер 30 кун ичида ПФ-4848 сонли Президент Фармони асосида давлат рўйхатидан ўтса, олиб қўйилган жиҳозлари қайтариб берилади”.
 
Яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйиладиган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида электрон тижорат соҳасида солиқларнинг жорий этилиши кўзда тутилган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *