Инглиз тилини билиш даражаси бўйича рейтингда Ўзбекистон Осиё давлатлари орасида энг сўнгги поғонада қайд этилди

фев 18 / 2019

alt

Инглиз тилини билиш даражаси бўйича халқаро рейтингда ўрганилган 88 та давлатдан Ўзбекистон 86-ўринда, Осиёда эса ўрганилган давлатлар орасида охирги ўринда қайд этилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида мамлакатда инглиз тилини билиш даражаси билан, у ердаги турмуш даражаси, аҳоли даромадлари, хизматлар экспорти, илмий салоҳият, кадрлар рақобатбардошлиги каби қатор кўрсатгичлар орасида ижобий боғлиқлик борлиги аниқланган.

Бу йўналишда эса энг асосий қадамлардан бири, бу ҳозирги кундаги ҳолатни ўрганиш, айниқса ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражаларини холис баҳолашдир, деб ёзади Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Вазирнинг маълум қилишича, IELTS, TOEFL каби халқаро имтиҳонларни барча ўқитувчиларда ўтказиш жуда қимматга тушиши ҳисобга олиниб, Швециянинг EF компанияси ёрдамида барча ўқитувчиларни бепул билимини баҳолаш бўйича келишувга эришилган.

Ушбу имтиҳонлар натижалари халқаро CEFR даражалари билан мос келади. Бундан сўнг, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича аниқ дастур ишлаб чиқилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *