«Илҳом» театри асосчиси Марк Вайлнинг қотили Ўзбекистонга қайтарилди

июн 18 / 2019

Похожее изображение

Бош прокуратура «Илҳом» театри асосчиси Марк Вайлнинг қотили  Ёқуб Ғафуров 7 май куни Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди. 
 
2019 йилнинг 12 февралида Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича жазо муддатини ўтаётган Ғафуров.Ё Тожикистон ҳудудида икки ва ундан ортиқ кишини қасддан ўлдириш, ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш, безорилик ва давлат мансабдор шахсларига нисбатан зўравонлик ишлатиш сингари жиноятларни содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида уч ой муддатга қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширилган эди.
 
Ҳозирда у Ўзбекистон ҳудудида содир этган жиноятлари учун ўзига берилган жазо муддатини ўташда давом этмоқда.
 
«Илҳом» театри раҳбари ва асосчиси, режиссёр Марк Вайл 55 ёшида 2007 йилнинг 6 сентябрида ўз уйи подездида пичоқлаб кетилганди. Оғир тан жароҳатларини олган режиссёр шифохонада вафот этган.
 
2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан «Илҳом» театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *