Икки йил узиб қўйилган газга 4 млн сўм қарз ёзилди

янв 11 / 2019

alt

Беруний тумани Дўстлик ОФЙда яшовчи фуқаро У.Қурбановнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Беруний туманлараро газ таьминоти ходимларидан норозилиги ҳақидаги ёзма мурожаати руйхатга олиниб, махсус топшириқлар асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида 2017 йил 15 апрель куни хонадон эгасининг газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан ажратилган.  Шунга қарамасдан, бугунги кунгача, яъни 20 ойга муддатда объём кўринишда норматив ҳисобда 4 012 000 сўм тўлов ҳамда далолатнома жаримасига 299 550 сўм жами 4 311 550 сўм қарздорлик ёзилганлиги аниқланди.

Жамият томонидан олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида истеъмолчига қўлланган 4 012 000 сўм тўлови бугунги кунда норматив бўйича қайта хатлов ўтказиб истеьмолчига 74 934 сўм ҳисоблаб берилди ҳамда газ тармоғига улаб берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *