Икки спортчи қор кўчкиси остида қолиб, вафот этди

янв 06 / 2019

alt

Россиянинг Сочи шаҳридаги дам олиш масканида қор кўчкиси содир бўлди. Кўчки оқибатида икки чанғи учувчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия ФВВ маълумотига таяниб, Россия ахборот сайтлари хабар бермоқда.

Ҳодиса тоғнинг 2300 метр баландлигида юз берди. У ерда қор кўчган. Натижада бўрон хавфи сабаб ёпиқ бўлган трассада чанғи учаётган 35 ёшли икки эркак жароҳатланган.

Қутқарувчилар спортчиларни қор остидан чиқариб олишган ва уларга ёрдам кўрсатишган. Аммо спортчилар шифохонага кетаётганда вафот этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *