ИИББ: Тошкентда 10 кишидан иборат жиноятчилар оиласи қўлга олинди

янв 21 / 2019

alt

Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари қидирувда бўлган жиноятчини қўлга олиш вақтида унинг оила аъзолари томонидан қаттиқ қаршиликка учради, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

alt

26 ёшли Тошматов Воҳиджон Улуғбекович - бир неча бор судланган, айни дамда ЖКнинг 168 моддаси (Товламачилик) бандига кўра амалга оширган жинояти учун қидирувда бўлган. Унинг оила аъзолари, жиноятчини қўлга олиш учун келган икки нафар ИИБ ходимларига тан жароҳатлари етказишган.

Етиб келган ИИББ ходимларининг қўшимча наряди ёрдамида хонадонда бўлган 10 киши ушланган. Уларнинг ҳужжатлари текширилганда барчаси бир оила аъзолари эканлиги ва ушбу оиланинг 3 нафар аъзолари бир қатор жиноятлари учун қидирувда бўлгани аниқланган.

alt

Хусусан, 46 ёшли Соҳибова Одина Солижоновна - Фарғона вилоят ИИБ томонидан “Товламачилик” жинояти амалга оширишда гумонланиб қидирувда бўлган.

alt

22 ёшли Соҳибов Озодбек Шухратович – Тошкент вилояти ИИББ томонидан ЖКнинг 277 моддасига биноан (Безорилик) жиноятида айбланиб қидирувда бўлган.

alt

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар: Ташматов Воҳиджон Улуғбекович 1992 й.т., Сохибова Одина Солижоновна 1972 й.т., Соҳибов Озодбек Шухратович 1997 й.т., Ташматов Зоҳид Улуғбекович 1994 й.т., Ташматов Улуғбек Зулумбекович 1969 й.т., Ташматова Лайло Улуғбековна 2000 й.т., Ташматов Бурхон Луқмонович 1991 й.т., томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида “Товламачилик” жиноятлари амалга оширилганлиги ҳақида маълумотга эга.

alt

alt

alt

Ушбу муносабат билан, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари орасида ушбу фуқаролар ҳатти-ҳаракатидан жабрланганлар бўлса - ИИБга шахсан ёки 102 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *