ИИББ: Ўчирилмаган сигарет сабаб бир қанча ёнғинлар келиб чиқди

дек 13 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ИИББ шаҳарда сигаретни ўчирмасдан бепарволик билан ташлаб юборилиши натижасида 6-7 декабрь кунлари содир бўлган ёнғинлар юзасидан ахборот берди.

7 декабрь куни тахминан соат 14.45 да Шайхонтохур тумани Кўксарой кўчасида жойлашган 11-уй орқасида бепарво фуқаролар томонидан ташлаб юборилган ўчирилмаган сигарет сабабли ахлат ёниб кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 10 кв. метрга етган.

Шу куннинг ўзида соат 7.40 да Чилонзор тумани 7-даҳасида жойлашган 52-уйнинг орқа томонида болалар шўхлиги сабабли 3 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган.

6 декабрь куни соат 8.15 да Учтепа тумани Назарбек кўчасида жойлашган 26-уй ёнида фуқаролар томонидан йиғиб қўйилган қуриган шох-шаббалар ёниб кетган. Ушбу ёнғинга ҳам, бепарво фуқаролардан бири томонидан ташлаб юборилган ўчирилмаган сигарет сабаб бўлган.

Шу куни соат 20:50 да Учтепа тумани Диёробод маҳалласида жойлашган 6-уйнинг орқа томонида ҳам худди юқоридагидек ҳолат юзага келиб, бу ерда ҳам қуриган шох-шаббалар ёниб кетди. Бу ҳолатда ҳам айнан ўчирилмаган сигаретни шох-шаббалар томон улоқтирилгани ёнғинга сабаб бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *