ИИББ Тошкент халқаро аэропортига кетаётганда қўлга олинган ака-ука ҳақида ахборот берди

мая 06 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида гўёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Убайдулла ва Исматулла Бахрамовлар ноқонуний ҳибсга олинганлиги ва уларга нисбатан ноҳақ айблов қўйилаётганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар асоссиз эканини маълум қилди.
 
Бошқарма хабарига қараганда, 20 апрель куни 1985 й.т. Бахрамов Убайдулла Гайбуллаевич ва 1987 й.т. Бахрамов Исматулла Гайбуллаевич Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига кетаётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинган. Текширув давомида уларнинг ёнларидан “Тошкент – Истанбул” йўналиши бўйича 20 апрель кунги рейсга сотиб олинган авиабилетлар ва мобил телефонлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган. Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, Бахрамов У.Г.нинг мобил телефонлари хотираларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжудлиги аниқланган.
 
Бахрамов У.Г. ва Бахрамов И.Г.ларнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
 
Тергов жараёнида мазкур шахсларнинг қонуний манфаатлари адвокат Парпиева М.Т. томонидан ҳимоя қилиниб келинмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *