ИИББ спортчи Мурод Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар тўғрисида маълумот берди

фев 04 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот берди.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши очилган.

Кейинроқ вазиятни ҳисобга олиб, жиноий иш моддалари қайта тавсифланиб, 164-модданинг 4-қисми “в” бандига (босқинчилик) ўзгартирилган. Гумонланувчилар 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида ҳибсга олинган.

Мазкур жиноятга бошқаларнинг алоқаси борлиги юзасидан текширувлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *