ИИББ энди ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмаслиги ҳақидаги хабарларга раддия берди

окт 27 / 2018

 

– Тошкент шаҳрида 1 ноябрдан синов тариқасида жарима тўлов биллинг тизими жорий қилинади

–  Энди ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмаслиги ҳақидаги хабарлар нотўғри

– Ҳайдовчилик гувоҳномалари йўл ҳаракати қоидалари Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодексниг 14 моддаларида келтирилган ҳолатлар рўй берганда олиб қўйилади

alt

1 ноябрдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ томонидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чоралар кўриш янги тартиби синовдан ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Қўлланилган жарималар тўғрисидаги маълумот ҳуқуқбузарларга биллинг тизими орқали СМС-хабар кўринишида ёки почта орқали жўнатилади. Бундан ташқари “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган тизими жорий қилинди. Шунингдек ушбу тизим орқали жарима солиш ва ундириш тартиби назорат қилинади.

Бир қатор ОАВда мазкур хабар “энди ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайди” сарлавҳаси остида тарқатилди. Пойтахт ИИББ ушбу хабарларни рад қилади. 

Бошқармадан маълум қилинишича, ЙПХ инспекторларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш ҳуқуқи бор. Ҳайдовчилик гувоҳномалари йўл ҳаракати қоидалари Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодексниг 14 моддаларида келтирилган ҳолатлар рўй берганда олиб қўйилади.

Энди ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда қоидабузарлик факти биринчи марта ёки такрор содир этилганлик ҳақидаги маълумотларни планшетлар ёрдамида воқеа жойида аниқлаш мумкин.

Биллинг тизимидан фойдаланиш давомида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайди, аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *