Ғузордаги янги йил арчаси нима сабабдан ёнгани маълум бўлди

янв 07 / 2020

alt

Ижтимоий тармоқларда ва интернет сайтларида Ғузор туманидаги «Шуртан» футбол кулуби олдида ўрнатилган арчанинг тепа қисми ёнгани акс этган фаотолар тарқалди. Тумани ҳокимлиги бу ҳолатга аниқлик киритди.

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасининг “Янги йил арчаси хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида тузилган ишчи гурухининг берган маълумотига кўра, 2020 йил 3 январ куни соат 17-30 лар чамасида Ғузор тумандаги Марказий уйингохи олдида ўрнатилган “Янги йил арча”сига безатилган электр чироқлари навбатчи ходимлар томонидан ёқилган вақтида, арчанинг юқори қисмида ўрнатилган “Юлдузсимон” безаги электр энергия симлари ёғингарчиликдан намиқиши натижасида қисқа туташув содир бўлган.

Ушбу юлдузсимон безаги электр токининг куйиб эриганлиги, арчанинг пастки қисмида ўрнатилган электр ҳимоя аппаратлари (сақлагичлар) автоматик тарзида ажратилиши натижасида арчага ёнғин тарқалмаган ва зарарланмаганлигини маълум қилди.

Арчанинг юлдузсимон безаги туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шу куннинг ўзида алмаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *