HUMO терминаллари орқали Mastercard эгалари тўловларни амалга оширишлари мумкин

дек 03 / 2019

alt

Миллий банклараро процессинг мракази (МБПМ) бутун Ўзбекистон бўйлаб Mastercard карталаридан тўловларни кабул қилишни ишга туширди. Бу ҳақда МБПМ Mastercard халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда HUMO тизимидаги Mastercard халқаро карталари бўйича тўловларни қабул қилишнинг ишга туширилишига бағишланган пресс-брифинг маълум қилинди.

2019 йилнинг декабридан бошлаб МБПМ Mastercard халқаро тўлов тизимини интеграциялади. Энди Mastercard карталарининг эгалари бутун Ўзбекистон

бўйлаб HUMO терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумким.

«Mastercard билан барча техник ишларни муваффақиятли якунлаб, уни HUMO тизимига бириктирдик. Виз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам», – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Илгари Mastercard карталарини қабул киладиган 800 дан ортиқ банкомат ишга туширилганлиги хабар қилинган эди. Ҳозирги вақтга келиб Mastercard карталари эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 170 000 дан ортиқ терминал орқали товар ва хизматлар ҳақини контактсиз тўлашлари мумкин. Мерчант/сотувчилардан олинадиган комиссия умумий гулов суммасининг 1%, карта эгаларидан эса 1,5%ни ташкил этади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *