Humo Arena қурилиши сабабли Бешёғоч кўчасининг бир қисми 1 мартгача ёпилди

дек 17 / 2018

11 декабрдан Humo Arena муз саройи қурилиши билан боғлиқ ишлар сабабли Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида транспортлар ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ҳудуд 2019 йилнинг 1 мартигача ёпиқ бўлади.  

Аввалроқ, муз саройини қуриш ишлари 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши белгилангани хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *