ХТВ ва Меҳнат вазирлиги Чустда ўқитувчилар қурилиш ишларига жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда

июл 17 / 2019

Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганаётганини маълум қилади.
 
Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларда келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқади ва қонунчилик доирасида ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўради.
 
Вазирлик Президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорининг 16-бандига кўра халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатади.
 
Бу каби ҳолатларни олдини олиш ва халқ таълими тизими ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспектор ишга туширилган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.
 
Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам ушбу ҳолатни ўз назоратига олгани хабар қилинганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *