ХТВ ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи илк бор "Аъло таътил" лойиҳасини ишга туширди

дек 13 / 2018

alt

2019 йилнинг 3-10 январь кунлари 120 нафар 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар “Аъло таътил” лойиҳасида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Лойиҳада Ўзбекистон бўйича 10-16 ёшдаги Республика “Билимлар беллашуви” ғолиблари, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардорлар кенгаши аъзолари ва сардор бўлмаган ўқувчилар ҳамда “Менинг ижод маҳсулим” болалар медиа фестивали ғолиблари иштирок этишлари мумкин.

Республика “Билимлар беллашуви” олимпиадаси ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги орқали лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардорлар ва ўқувчилар лойиҳа низоми асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари томонидан танланади. Лойиҳа Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро оромгоҳи”да илк бор 3-10 январь кунлари бўлиб ўтади.

Етти кун давомида иштирокчилар турли танловларда, тадбирларда ва спорт мусобақаларида иштирок этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *